Ру En O'z
31 Март 2023 1075

Руслан Нурудинов яна бир чемпионликни тантана қилди

Чирчиқда оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган кунда аёллар (-87 кг ва +87 кг) ва эркаклар (-96 кг ва -102 кг) ўртасида оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди. Кутилганидек, эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Руслан Нурудинов, аёллар ўртасидаги +87 кг тоифасида эса Турсуной Жабборова олтин медалларни қўлга киритишди.

Эркаклар, -96 кг:
1. Суннат Ўсаров (Тошкент вил.) – 355 (165+190) кг
2. Бекзод Султонбоев (ҚҚР) – 321 (141+180) кг
3. Миржаҳон Юсупов (Навоий) – 320 (146+174) кг

-102 кг:
1. Руслан Нурудинов (Андижон) – 360 (165+190) кг
2. Қурбонмурод Намозов (ЎзДЖТСУ) – 345 (155+190) кг
3. Зайнобиддин Муҳаммадаминов (Наманган) – 331 (152+179) кг

Аёллар, -87 кг:
1. Лайло Хурсанова (Наманган) – 194 (87+107) кг
2. Камола Каримова (Хоразм) – 184 (80+104) кг
3. Хушноза Холиқова (Бухоро) – 180 (80+100) кг

+87 кг:
1. Турсуной Жабборова (Қашқадарё) – 240 (110+130) кг
2. Севинч Норқобилова (Навоий) – 190 (85+105) кг
3. Лола Абдурашидова (Андижон) – 180 (80+100) кг

Мусобақа бугун якунланиб, унда эркаклар ўртасида -109 кг ва +109 кг вазн тоифаларидаги баҳслар ўтказилади.

Text to speech