Ру En O'z
2 Май 2021 2380

Бўстонлиқда велошоссе бўйича кўпкунлик Республика чемпионати якунланди

Тошкент вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича эркаклар ўртасида кўпкунлик Республика чемпионати бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан 70 нафарга яқин велоспортчи иштирок этиб, 4 босқичда ўзаро беллашди.

Турнирнинг якуний босқичида иштирокчилар 85 км масофага ўзаро баҳс олиб боришди. Унда Акром Суннатов ғолибликни қўлга киритди. Дамир Забиров иккинчи, Никита Стенкавой учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.

Қуйида спортчилар қайд этган натижалар билан батафсил танишишингиз мумкин:

Шахсий вақт – 40 км
1. Самандар Султонов (Хоразм вилояти) 52:39
2. Константин Элли (Тошкент вилояти) 54:42
3. Никита Стенковой (Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби) 54:57

Гуруҳ пойгаси – 124 км
1. Дамир Забиров (Тошкент вилояти) 3:02:02
2. Акром Суннатов (Тошкент вилояти) 3:02:02
3. Константин Элли (Тошкент вилояти) 3:02:02

Гуруҳ пойгаси – 132 км
1. Дамир Забиров (Тошкент вилояти) 3:35:42
2. Акром Суннатов (Тошкент вилояти) 3:35:44
3. Абдуҳамид Тўйчиев (Тошкент вилояти) 3:36:36

Гуруҳ пойгаси – 85 км
1. Акром Суннатов (Тошкент вилояти) 2:31:49
2. Дамир Забиров (Тошкент вилояти) 2:33:04
3. Никита Стенкавой (Тошкент вилояти) 2:33:35

Text to speech