Ру En O'z
29 Март 2023 1198

Эътибор марказида Тошкент вилоятининг чекка ҳудудлари

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Акром Низаметдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Бекобод, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Бўка туманида бўлди. Ўрганиш ишлари давомида мутахассислар билан йиғилиш ўтказилиб, жойлардаги спорт объектлари кўздан кечирилди.

Маълумки, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларида футбол, гандбол, футзал каби жамоавий спорт турлари бўйича Республикамизнинг етакчи клублари мавжуд. Мутасаддилар бу орқали ҳудудлардаги аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш бўйича фикр алмашишди.

Шундан сўнг спорт мактабларининг фаолияти, ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишилди. Таъмирлаш жараёни кетаётган иншоотларнинг ҳолати кўздан кечирилиб, иш сифатини яхшилаш, объектларни халқаро талабларга жавоб берадиган инвентарлар билан жиҳозлаш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Text to speech