28 Март 2023
1005
Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳаларни самарали ташкил этиш бўйича топшириқ берилди
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятидан иборат Республика ишчи гуруҳи ҳудудлар бўйлаб ўрганиш ишларини олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик.
МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бошчилигидаги мутасаддилар Тошкент шаҳридаги жараённи кўздан кечирмоқда. Даставвал Ойбек Омилович ҳамда Вазирлик мутасаддилари иштирокида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходимлари учун кенгайтирилган аппарат йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда туманлар кесимида соҳа ривожини янада кучайтириш, ташкил этилаётган лойиҳаларни сифатли амалга оширилиш алоҳида таъкидланди ва олдинда турган "Беш ташаббус олимпиадаси"ни юқори савияда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан керакли вазифалар белгиланди.