Ру En O'z
28 Март 2023 849

Достон Ёқубов яна бир бор ўз вазнида тенгсиз эканини кўрсатди

Чирчиқда оғир атлетика бўйича мамлакат биринчилиги қизғин давом этмоқда. Ортда қолган навбатдаги кунда эркаклар -73 кг, аёллар -59 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун супага чиқишди. Кутилганидек, 2021 йилги жаҳон чемпиони Достон Ёқубов ўз вазн тоифасида яна бир Ўзбекистон чемпионлигини расмийлаштирди. Бироқ иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган ёш атлетлар унга анча яқин натижа қайд этишганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Батафсил:

Эркаклар, -73 кг:
1. Достон Ёқубов (Тошкент вил) – 305 (135+170) кг
2. Абдулазиз Алимжонов (ЧОПСТТМ) – 296 (131+165) кг
3. Жасур Махаматов (ЧОПСТТМ) – 295 (133+162) кг

Аёллар, -59 кг:
1. Шахло Абдуллаева (Хоразм) – 199 (90+109) кг
2. Шаҳноза Жабборова (Бухоро) – 175 (78+97) кг
3. Шаҳризода Ергашева (Навоий) – 138 (63+75) кг

Text to speech