Ру En O'z
2 Май 2021 2851

Терма жамоаларимизни эмлашдан олдинги текширувлар бошланди

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоаларимизни коронавирусга қарши эмлаш олдидан вакилларнинг саломатлигини таҳлил қилиш бўйича ишлар бошланди. МОҚ қошидаги РСТИАМ мутасаддилари томонидан ишлаб чиқилган график бўйича дастлабки фаолият гимнастика ва спорт курашлари бўйича терма жамоаларимиздан бошланди.

Мутасаддилар даставвал курашчиларимизнинг базасига ташриф буюриб, у ерда машғулот олиб бораётган эркин ва юнон-рум курашчиларимиз, мураббийлар ҳамда шифокордан қон ва ПЗРга суртма таҳлиллар олишди. Курашчи қизларимиздан эса 3 май куни намуналар олиш режалаштирилган.

Ишчи гуруҳнинг бошқа вакиллари эса бадиий гимнастикачиларимизнинг базасида бўлишди. Қайд этиш жоиз, улар Россияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган даврларида “Спутник V” вакцинаси билан эмланишган эди. Шу боис, текширув давомида спортчи қизларимиз, мураббий, шифокор ва массажчиларнинг саломатлиги назоратдан ўтказилди.

Якуний хулосаларга кўра, ҳеч бир атлетимизнинг саломатлигида жиддий камчиликлар аниқланмаган.

Text to speech