Ру En O'z
27 Март 2023 1093

Тошкент вилоятининг спорт инфратузилмасини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятидан иборат Республика ишчи гуруҳи вилоятлардаги спорт инфратузилмасини ўрганишда давом этади. Бугун ушбу масала юзасидан МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда вазирлик бўлим бошлиғи Акром Низаметдиновдан Тошкент вилоятида бўлишди. 

Даставвал мутасаддилар Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, вилоятда амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш ўтказишди. Бунда ҳудудлардаги шароитлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича фикр алмашилди. Суҳбат давомида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ҳудудий босқичларини юқори савияда ташкил этиш, мусобақаларни шаффоф ва одилона ўтказиш, иштирокчилар учун барча шароитларни яратиш бўйича керакли тавсиялар берилди. 

Қолаверса, тақвим режадан ўрин олган ҳудудий спорт мусобақаларини молиялаштириш ҳолати ва уларни ўтказиш режаси, “edo.ijro.uz” тизимида масъулларга юклатилган топшириқлар ижроси ҳам кўздан кечирилди. Йиғилишда соҳадаги фаолиятни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, иш самарадорлигини ошириш бўйича зарур топшириқлар берилди. 

Шундан сўнг Нурафшон шаҳри ва унинг яқинидаги бир қатор спорт объектлари кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида спорт мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш, мураббийлар малакасини ошириш каби устувор масалалар юзасидан вазифалар белгиланди.

Text to speech