Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида етакчилар ишончни оқлашмоқда
Хабар берганимиздек, айни кунларда Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида мамлакат биринчилиги ўтказилмоқда. Мусобақанинг ортда қолган кунида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ва бир қатор вазн тоифаларидаги беллашувлар бўлиб ўтди.
Мусобақани Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов очиб берар экан, жорий йил оғир атлетикачиларимизни қитъа чемпионати ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати каби муҳим мусобақалар кутиб тургани, уларда муносиб этиш учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилаётгани хусусида алоҳида тўхталди.
Натижаларга тўхталадиган бўлсак, Нигора Абдуллаева (-55 кг), Адҳамжон Эргашев (-67 кг) каби терма жамоа етакчилари яна бир карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди. Батафсил:
Аёллар, -55 кг:
1. Нигора Абдуллаева (Бухоро) – 185 (82+103) кг
2. Жамила Панфилова (Тошкент вил.) – 184 (84+100) кг
3. Лайлохон Полвонназарова (Хоразм) – 170 (75+95) кг
Эркаклар, -67 кг:
1. Адҳамжон Эргашев (Наманган) – 315 (140+175 ) кг
2. Диёр Рўзметов (Хоразм) – 287 (129+158) кг
3. Миркамол Хошимов (ЧОПСТТМ) – 275 (128+147)