Нуржан Туякбаев Жаҳон кубогининг финалида иштирок этади
4-6 апрель кунлари АҚШнинг Небраска штати, Омаха шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубогининг фмнал босқичи бўлиб ўтади. Эътиборлиси, дунёнинг 19 мамлакатидан 41 нафар чавандоз иштирок этадиган мазкур мусобақада ҳамюртимиз Нуржан Туякбаев ҳам қатнашади.
Спортчимиз ўтган йили 11 мамлакат вакиллари ўртасида Евросиё минтақасида кечган саралаш баҳсларида энг юқори балл жамғариб, ушбу нуфузли турнирга йўл олган. Эътиборлиси, ўшанда иккинчи ва учинчи ўринларни терма жамоамизнинг бошқа вакиллари Бекзод Қурбонов ва Умид Камилов эгаллаган эди.
Айни пайтда Туякбаев бўлажак мусобақага сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда. Ҳамюртимиз беллашувларда "Ланселотта" лақабли отида иштирок этади. Яна бир аҳамиятли томони, бу ўзбек чавандозининг ўз тулпори билан илк бор океан ортида ўтадиган мусобақада иштирок этиши бўлади.