Жалгасбай Бердимуратовни табриклаймиз!
Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов таваллуд айёмини нишонламоқда.
Жалгасбай Бердимуратов 1997 йил 27 март куни Нукус шаҳрида таваллуд топган. Нукус Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси. Юнон-рум кураши бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори. 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -77 килограмм вазн тоифасида бронза, 2022 йил эса Сербия мезбонлик қилган дунё биринчилигида эса -82 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган. Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Кўрсатган натижалари учун давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни туғилган куни билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва янги ғалабалар тилаб қолади.