Ру En O'z
2 Май 2021 1339

Гўзал Хуббиева ҳамда Екатерина Шубинани табриклаймиз!

Бугун енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Гўзал Хуббиева ҳамда байдаркачимиз Екатерина Шубина таваллуд айёмини нишонлашмоқда.

Гўзал Хуббиева 1976 йил 2 май куни Тошкентда таваллуд топган. Спортчилик фаолиятида спринтерлик йўналишларида (100 ва 200 метр) иштирок этиб, Сидней-2000, Афина-2004, Пекин-2008 ва Лондон-2012 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Хуббиева Доха-2006 Осиё ўйинларида 1 тадан олтин ва кумуш, Гуанчжоу-2010 да эса 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Спринтеримиз ҳисобида Осиё чемпионатларининг ҳам олтин ва кумуш медаллари мавжуд.

Екатерина Шубина 1988 йил 2 май куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. Байдаркачимиз Гуанчжоу-2010 Осиё ўйинларида кумуш ва 2018 йил Индонезияда турли масофаларда кумуш ва бронза медаллари совриндори. Ҳозирда Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Гўзал Хуббиева ҳамда Екатерина Шубинани бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик ва омад тилаб қолади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech