Ру En O'z
26 Март 2023 843

Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун курашади

Тбилиси "Катта дубулға" турнирининг учинчи кунида кечки дастурда иштирок этадиган спортчилар номи аниқланмоқда. Эътиборлиси, унда +100 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун курашадиган бўлди.

Ҳамюртимиз чорак финалда мезбонлар вакили Гела Залашвилига имкониятни бой бергач бронза медали учун ўтиш босқичида озарбайжонлик Жамал Гамзатхановдан устун келди. Энди у учинчи ўрин учун словакиялик Мариус Физелга қарши татамига чиқади.

Text to speech