25 Март 2023
1138
Обидхон Нўмонов финалда!
Дзюдо бўйича Тбилиси "Катта дубулға" турнирининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Ўрта вазн тоифаларида кечаётган беллашувларда Обидхон Нўмонов финал йўлланмасини қўлга киритди.
-73 кг вазн тоифасида курашаётган наманганлик полвонимиз саралашда Польша, Франция, Арманистон вакилларини, ярим финалда эса болгариялик рақибини мағлубиятга учратишга эришди. Унинг олтин медаль учун курашдаги рақиби мўғулистонлик Эрденбаяр Батзая бўлади.