Ру En O'z
25 Март 2023 1423

Наманганда велотрек бўйича халқаро турнир бошланди

Наманганда велотрек бўйича “Silk Road Namangan” халқаро мусобақасига старт берилди. 2 апрелга қадар давом этадиган баҳсларда ҳамюртларимиздан ташқари Буюк Британия, Эрон, Қозоғистон, Гонконг, Қувайт, Россия, Тожикистон, Туркманистон каби мамлакатлардан ташриф буюрган 120 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев иштирок этиб, бу каби турнирларнинг ташкил этилиши Республикамиз бўйлаб соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришда катта ёрдам бериши ҳақида алоҳида тўхталишди.

Мусобақа эркаклар ва ёллар ўртасида яккалик ҳамда жамоавий дастурларда ўтказилади. Унда юртимиз шарафини Дмитрий Бочаров, Данил Евдокимов, Алексей Фомовский, Эдем Эминовлардан иборат эркаклар ҳамда София Каримова, Маргарита Мисюрина, Мадина Қаҳҳорова, Нафосат Қўзиевалардан ташкил топган аёллар жамоалари, шунингдек, яна асосий жамоага захира сифатида тайёрлаб келинаётган кўплаб ёш спортчилар ҳимоя қилишади.

Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг маълум қилишича, ушбу турнирда ғолиб бўлган спортчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини қўлга киритиши мумкин.

Text to speech