25 Март 2023
1160
Екатерина Хилькони табриклаймиз!
Бугун трамполин бўйича Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Екатерина Хилько таваллуд айёмини нишонламоқда.
Хилько Екатерина Викторовна 1982 йил 25 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Спортчимиз трамполин дастурида 2014 йил Осиё чемпионлигини, Доха-2006 ва Гуанчжоу-2010 Осиё ўйинлари, 2009 йил Санкт-Петербургда ўтган жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритган. Пекинда ўтган Олимпия ўйинларида ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган. Муваффақиятлари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Екатерина Хилькони бугунги айём билан самимий муборакбод этиб, унга узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаб қолади.