Ру En O'z
24 Март 2023 1657

Олимпиада чемпионини 40 сонияда мағлуб этган Келдиёрова Тбилиси "Катта дубулға" турнири ғолибига айланди!

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирининг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. -52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди.

Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган самарқандлик дзюдочимиз финалда ҳам чемпионлик учун кўп вақт сарфламади. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони косоволик Дистрия Красничи атиги 40 сония ичида таслим этилди.

Бу Келдиёрова учун "Катта дубулға" турнирларидаги тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.

Text to speech