Ру En O'z
24 Март 2023 859

Фигурали учувчиларимиз Абу-Дабида совриндор бўлишди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида фигурали учиш бўйича "Abu Dhabi Classic Figure" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. 25 мамлакатдан 145 нафар спортчи баҳс олиб борган ушбу нуфузли турнирда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишди.

Якунда Варвара Короткова (2010 й. т.) Advanced Novice Girls тоифасида ўтган беллашувларда кумуш медални қўлга киритди. Мусобақада қатнашган энг ёш спортчимиз София Абдулова (2013) эса Cubs Girls тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, мусобақада чиқиш қилган яна бир юртдошимиз Полина Констанди (2007) шоҳсупага кўтарила олмаган бўлса ҳам, ўзи учун улкан тажриба тўплашга эришди.

Text to speech