Ру En O'z
24 Март 2023 846

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

Бугун Албаниянинг Дуррес шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси эрта тонгда Европа сафарига йўл олди.

Маълум қилганимиздек, унда 3 нафар ҳамюртимиз Азизбек Шомуродов (-61 кг), Диёрбек Эрматов (-81 кг) ва Мадина Файзуллаева (-76 кг) медаллар учун кураш олиб боради. Атлетларимизни супага мураббий Нурилло Тоғаев олиб чиқади.

Text to speech