Ру En O'z
24 Март 2023 1061

Бугун дзюдо бўйича Тбилиси "Катта дубулға" турнири бошланади

Бугун Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа старт олади. Регламент бўйича турнирнинг биринчи кунида енгил вазн тоифасидаги беллашувлар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили медаллар учун курашади. Ҳамюртларимиз беллашувларни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-60 кг: Камолиддин Бахтиёров - Муҳаммад Рашнонезҳад (ИЖФ)

-60 кг: Достон Рўзиев - Саба Григалашвили (Грузия)

-66 кг: Манучеҳр Ширинов - Густав Броволд (Норвегия)

-52 кг: Диёра Келдиёрова - Толганай Абеуова (Қозоғистон) / Мари Махарашвили (Грузия)

Text to speech