"Laser Run-2023" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди
Пойтахтимиздаги "Экопарк" дам олиш масканида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб "Laser Run-2023" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Югуриш ва лазерли тўппончадан отиш дастурларини ўз ичига олган мусобақа юқори савияда ташкил этилди. Ҳар икки йўналишдаги масофалар спортчиларнинг ёш тоифаларига қараб белгиланди.
Мусобақада Тошкент ва Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 500 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қайд этиш жоиз, барча иштирокчиларга тадбир якунида сертификатлар топширилди ва уларнинг натижаси "Laser Run-2023" халқаро платформасига жойлаштирилади.
Маълумот учун, бу каби турнирларни ташкил этиш ҳуқуқи Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи томонидан берилади. Бу йил мамлакатимизга ушбу таснифдаги мусобақани ўтказиш учун 3 та квота берилган бўлиб, улар Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида ташкил қилинади.