23 Март 2023
1704
Париж-2024 Олимпиадаси учун волонтёрларни қабул қилиш бошланди
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси бўлажак мусобақада кўнгилли сифатида иштирок этишни истаган волонтёрлар учун онлайн платформани ишга туширди. 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида кўнгилли сифатида қатнашишни хоҳловчилар ўзлари ҳақидаги маълумотни қуйидаги ҳавола орқали тўлдиришлари мумкин.
Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, бўлажак мусобақа учун бутун дунёдан 45 минг нафар кўнгилли танлаб олинади. Волонтёрликка талаблар мавжуд бўлиб, номзод 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра 18 ёшдан кичик бўлмаслиги, инглиз ёки француз тилини мукаммал билиши, Олимпия ёки Паралимпия ўйинларида 10 кундан кам бўлмаган муддатда ишлашга тайёр бўлиши лозим. Талабномаларни қабул қилиш 3 майга қадар давом этади.