Ру En O'z
23 Март 2023 881

От йўрттириш бўйича “Дўстлик кубоги” ғолиблари аниқланди

21-22 март кунлари “Universal Horses Stable” мажмуасида от йўрттириш бўйича “Дўстлик кубоги” мусобақасининг учинчи босқичи бўлиб ўтди. Мусобақанинг дастлабки икки босқичи Бишкек ва Алмати шаҳарларида ўтказилди. Пойтахтимизда ўтган якуний босқичда ҳамюртларимиз қатори қўшни мамлакатдан ташриф буюрган ёш чавандозлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

FEI Чақирув кубоги, синов мусобақаси. Болалар:
1. Наэрин Толипова (“Хеллоу Сенсей” лақабли отда, Ўзбекистон)
2. Арина Панова (“Эштон Валлей”, Ўзбекистон)
3. Ума-София Бутовченко (“Бонита”, Ўзбекистон)

Саралаш соврини учун минтақавий баҳслар, ўсмирлар:
1. Линара Толеген (“Моншофс Ред Даймонд”, Қозоғистон)
2. Гўзал Камалова (“Санлит Хеллас”, Ўзбекистон)
3. Ксения Рахматуллаева (“Эштон Валлей”, Ўзбекистон)

Саралаш соврини, болалар:
1. Наэрин Толипова (“Хеллоу Сенсей”, Ўзбекистон)
2. Ума-София Бутовченко (“Бонита”, Ўзбекистон)
3. Юсра Файз (“Гербрих”, Ўзбекистон)

Жамоавий соврин учун минтақавий баҳслар, ўсмирлар:
1. Линара Толеген (“Моншофс Ред Даймонд”, Қозоғистон)
2. Гўзал Камолова (“Санлит Хеллас”, Ўзбекистон)
3. Андреас Донат (“Верден”, Қозоғистон)

“Дўстлик кубоги”нинг 3 босқичдаги якуни:
1. Линара Толеген (Қозоғистон, абсолют чемпион) – 65.580 %
2. Ума-София Бутовченко (Ўзбекистон) – 58.970 %
3. Андрес Донат (Қозоғистон) – 57.672 %

Text to speech