Ру En O'z
22 Март 2023 901

Енгил атлетикачиларимиз Туркия йиғинида

Айни кунларда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор аъзолари Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Гўзал Ҳуббиева бошчилигида ўтаётган машғулотларда спортчиларимиздан Шарифа Давронова, Анвар Анваров, Хушноза Шавкатова, Сайина Хошимова, Хуршидабону Холлиева, Лидия Подцепкина, Рашидбек Содиқов иштирок этишмоқда.

Йиғин давомида атлетларимиз умумий жисмоний тайёргарликни кучайтириш баробарида махсус техник ҳаракатлар устида ҳам ишлашмоқда. Режага кўра, машғулотлар 19 апрелга қадар давом этади.

Text to speech