Ру En O'z
22 Март 2023 1222

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирмоқда

Ҳиндистон пойтахти мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Бугун чорак финал жанглари ўтказилиб, ярим финалга йўл оладиган спортчилар номи аниқлаб олинади. Кун давомида ушбу босқичга етиб келган Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар боксчиси рингга кўтарилади. Уларнинг рақиблари билан танишинг:

-48 кг: Фарзона Фозилова – Алтанцецег Луцаихан (Мўғулистон) (Б ринг, 13:30)
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева – Наталия Сичугова (Россия) (А ринг, 15:15)
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Имане Хелиф (Жазоир) (А ринг, 19:00)

Text to speech