Ру En O'z
22 Март 2023 1137

“Uzbekistan Global Tour” мусобақасининг иккинчи босқичида ғолиблар аниқланди

Тошкентда от спортининг конкур йўналиши бўйича “Uzbekistan Global Tour 2023” мусобақасининг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Қизиқарли руҳда ўтган мусобақада Республикамизнинг кўплаб ҳудудларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Баҳсларда терма жамоанинг асосий таркибига кириш учун ҳаракат қилаётган спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

F тоифаси, 90 см (тўсиқ баландлиги):
1. Улуғбек Обиджонов (“Карида”, лақабли отда)
2. Азам Толиббоев (“Касино ВС”)
3. София Ташматова (“Барбелла”)

С тоифаси, 100 см (болалар):
1. Акбар Шарипов (“Рагнар Лод Брок”)
2. Сарварбек Тоиров (“Пегас Омский”)

Е тоифаси, 110 см:
1. Анна Сигидина (“Элис Джи”)
2. Нуржан Туякбаев (“Лакоста”)
3. Сергей Антонвоич (“Лотто”)

В тоифаси, 110-115 см:
1. Азам Толиббоев (“Класс икс”)
2. Баҳромжон Газиев (“Этос”)
3. Темур Азизов (“Фурина Фан Де Фиарат Z”)

D тоифаси, 115 см:
1. Саидамирхон Турғунбоев (“Корнет ВС”)
2. Оқил Собиржонов (“Контендор ВС”)
3. Фарруҳ Ўринбоев (“Гледстоун”)

А тоифаси, 130 см:
1. Сергей Антонович (“Квасар”)
2. Хуршидбек Алимжонов (“Чемпион Лига”)
3. Ғайрат Назаров (“Лосинов Бой”)

Text to speech