Ру En O'z
21 Март 2023 982

Грецияда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи ўз якунига етди

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова кумуш медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятига булавада бажарган дастурида эришди. Унинг чиқиши ҳакамлар томонидан 31.700 балл билан баҳоланди. Шунингдек, Икромова мазкур турнир доирасида тўпдаги машқларда бешинчи, халқа билан чиқишда эса еттинчи натижани қайд этди.

1. Маргарита Колосов (Германия) - 31.800
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 31.700
3. Эльжана Таниева (Қозоғистон) - 31.550

Text to speech