Ру En O'z
21 Март 2023 739

Наврўз айёми муборак бўлсин!

Азиз ҳамюртлар, минг йиллар давомида халқимиз томонидан нишонлаб келинадиган Наврўз байрами барчага муборак бўлсин! Жасур ва мард спортчиларимиз, уларнинг мураббийлари нуфузли мусобақалар, қитъа ва жаҳон чемпионатларида она Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, диёримизга янги ғалабалар билан қайтиб келишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яшариш ва янгиланиш байрами бўлмиш Наврўзи олам билан яна бир бор муборакбод етиб, ўзингизга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга файз-у барака, тўкин-сочинлик тилаб қоламиз!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси жамоаси

Text to speech