Ру En O'z
20 Март 2023 2031

Чемпион футболчиларимизга Президент совғаси топширилди

Бугун спорт жамоатчилигининг эътибори яна "Бунёдкор" стадионига қаратилди. Бироз аввал у ерда пойтахтимиз мезбонлик қилган футбол бўйича U-20 Осиё кубоги ғолиби - Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган расмийлар футболчиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан қутлаб, уларга роппа-роса икки ойдан кейин бўлиб оладиган Жаҳон чемпионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаб қолишди. Тадбир якунида қаҳрамон йигитларимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси - "Chevrolet Lacetti Gentra" автомобиллари топширилди.

Text to speech