Ру En O'z
18 Март 2023 434

Тарихий ғалаба ва ўзбек футболида янги саҳифа очилди

Тошкентда футбол бўйича U-20 Осиё кубоги ўз якунига етди. Мусобақа ғолиблиги учун Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари баҳс олиб боришди.

Шиддатли курашларга бой бўлган учрашувда ҳамюртларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ушбу ёш тоифасида илк бор қитъа чемпионлигини қўлга киритишди. Ўйиндаги ягона голни 72-дақиқада Умарали Раҳмоналиев киритди.

АФC У-20 Осиё кубоги, финал
Ўзбекистон U20 1 - 0 Ироқ U-20
Гол: Умарали Раҳмоналиев 72’ (1:0)

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси, музаффар футболчиларимиз ва уларни тайёрлаган мураббийлар, миллионлаб ҳамюртларимизни ушбу тарихий ғалаба билан самимий қутлайди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech