Ру En O'z
17 Март 2023 1318

Ўзбек спортида тарихий ғалаба: ёш хоккейчиларимиз Осиё чемпиони!

Мўғулистон пойтахтида хоккей бўйича U-18 ёш тоифасида қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, мазкур спорт турида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳамюртларимиз сўнгги турда БАА вакилларини йирик 8:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Қайд этиш жоиз, иқтидорли ҳужумчимиз Жасурбек Рустамхонов мусобақа давомида 14 та гол ва 12 та ассист муаллифига айланиб, мусобақанинг энг яхши хоккейчиси номига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ғалаба билан Ўзбекистон хоккей федерацияси, ёш спортчиларимиз ва уларни тайёрлаган мураббийларни самимий қутлайди.

Text to speech