16 Март 2023
1126
"Аллюр"да Тошкентнинг моҳир чавандозлари аниқланди
"Аллюр" мажмуаси от йўрттириш бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионатига мезбонлик қилди. Унда пойтахтлик чавандозлар қаторида, Беларусдан ташриф буюрган спортчилар чемпионлик учун баҳс олиб боришди. Қизиқарли баҳслар якунида Нарине Толипова ("Хеллоу Сенсей", лақабли отда), Евелина Кондрина ("Сальвадор"), Инна Токмакова ("Галатея"), Анастасия Кресик (Беларусь, "Сиф Хейлфилд), Алина Щевцова ("Ребекка"), Ирина Меньшикова ("Алон"), Инна Токмакова ("Максимус") каби спортчилар ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритишди.