16 Март 2023
1691
Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик!
Ҳиндистонда старт олган бокс бўйича аёллар ўртасидаги дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлади. Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган Феруза Казакова жанубий кореялик Жунхюн Жунни 5:0 ҳисобида доғда қолдирди. Терма жамоамизнинг қолган вакилларига ҳам мана шундай ишончи ғалабалар тилаб қоламиз!