Ру En O'z
1 Май 2021 745

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Оҳангаронлик футболчилар Тошкент вилоятида тенгсиз

Апрель ойида Тошкент вилоятида ҳам “Спортни сев, спорт билан яша!” Республика оммавий мусобақаси ўтказилди. Ушбу ой вилоятда мини-футбол бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Ҳал қилувчи беллашувларда 4 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Юқори Чирчиқ тумани мезбонлик қилган баҳсларда Оҳангарон шаҳри вакиллари барча рақибларини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритишди. Улар финалда Янгийўл тумани жамоасини доғда қолдиришди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса бекободлик ёшлар Чирчиқ шаҳридан келган йигитлардан устун келишди.

Спортни сев, спорт билан яша!
Тошкент вилояти, мини-футбол
1. Оҳангарон шаҳри
2. Янгийўл тумани
3. Бекобод тумани

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech