Ёш хоккейчиларимиз Осиё чемпионатида кетма-кет тўртинчи ўйинда ғалаба қозонишди
Мўғулистонда хоккей бўйича U-18 ёш тоифасида Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун мусобақа доирасида тўртинчи тур учрашувлари ўтказилди.
Унда Таиландга қарши майдонга тушган ҳамюртларимиз 10:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қайд этиш жоиз, кетма-кет 4-учрашувда муваффақиятга эришган ёшларимиз мусобақа чемпионлигини деярли ҳал қилишди.
Ўзбекистон хоккей федерация Ижрочи директори Элбек Маҳмудовнинг маълум қилишича, мусобақа якунида жамоалар тўплаган очколар тенг келса, ғолибни аниқлашда ўзаро ўйинга қаралади. Шу боис назарий жиҳатдан 12 очко тўплаш имкониятига эга бўлган Мўғулистон ва Туркманистон термаларининг ғолиблик масаласида имконияти қолмайди. Боиси, ҳар икки жамоа ўзаро учрашувда хоккейчиларимизга мағлуб бўлган.
4-тур: Ўзбекистон – Таиланд 10:2
17.03.2023
5-тур: Ўзбекистон – БАА