Ру En O'z
15 Март 2023 1153

Допингдан ҳоли спорт олами сари бирлашамиз!

Айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА)нинг йиллик симпозиуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур анжуманда юзлаб халқаро федерациялар, миллий ва минтақавий антидопинг ташкилотларидан ташриф буюрган мутахассислар қаторида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Содиқов ҳам иштирок этмоқда.

15-16 март кунлари бўлиб ўтадиган тадбирнинг биринчи кунида анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда WАДА президенти Витольд Банька сўзга чиқиб, симпозиум иштирокчиларига ҳалол спорт йўлида самарали фаолият олиб бораётганликлари учун миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг анжуман ўз ишини бошлади. Симпозиумнинг биринчи кунида давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, уларнинг WАДА кодексига бўлган муносабати, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан соҳага оид таъсис қилинган конвенсия ҳақида сўз борди. Шунингдек, тадбир давомида бошқа турли масалалар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Text to speech