Ру En O'z
15 Март 2023 1393

Марокашга борадиган футболчиларимиз таркиби аниқ

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Марокашда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Жамоамиз йиғин доирасида Того, Кот-д'Ивуар ва Марокаш U-23 терма жамоаларига қарши учрашувларда майдонга тушиши режалаштирилган.

Бош мураббий Тимур Кападзе мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхатини маълум қилди. Қайд этиш керак, терма жамоанинг бир қатор футболчилари йиғин олдидан Суперлига учрашувида майдонга тушадилар. Шу сабабли, якуний рўйхатга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Text to speech