Ру En O'z
1 Май 2021 2128

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Laser Run мусобақасига таклиф этади

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси юртимизда оммавий спортни янада тарғиб қилиш мақсадида Laser Run мусобақани ташкил этмоқда. Беллашувларда барча иштирок этиши мумкин.

Мусобақа жорий йилнинг 15 май куни пойтахтимизда жойлашган З.М.Бобур номидаги Марказий eco-паркда соат 8:00 дан 12:00 гача вақтда бўлиб ўтади. Рўйхатга олиш 13 май куни якунига етади. Унда иштирок этишни истаган кўнгиллилар +998997780005 телефон рақамига қўнғироқ қилиши мумкин.

Маълумот учун, Laser Run бу белгиланган масофага югуриб келган ҳолда лазерли тўппончадан ўқ отишдир. У замонавий бешкураш спортига кирган йўналиш ҳисобланади.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://modpen.uz/laser-run/

Text to speech