Ру En O'z
14 Март 2023 924

Хоккейчиларимиз якка пешқадамга айланишди

Мўғулистонда ўтаётган ёшлар ўртасидаги хоккей бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир ғалабани қўлга киритди. Бу гал ҳамюртларимиз мусобақа мезбонларига қарши баҳс олиб бориб, 7:4 ҳисобида муваффақиятга эришишди. Қайд этиш жоиз, ушбу ўйиндан сўнг хоккейчиларимиз турнир жадвалида 9 очко билан яққол пешқадамга айланиб олишди. 4-тур ўйини эртага Таиландга қарши ўтказилади. Агар ушбу баҳсда ҳам юртдошларимиз ғалаба қозонишса, чемпионат ғолиблигини муддатидан аввал расмийлаштиришади.

3-тур: Мўғулистон 4 – 7 Ўзбекистон

15.03.2023
4-тур: Ўзбекистон – Таиланд

Text to speech