14 Март 2023
1133
Теҳрондан яна бир хушхабар
Эрон пойтахтида аёллар ўртасида ўтказилаётган Наврўз 1-халқаро мусобақасида қиличбозларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Сабля баҳсларида қатнашган Севинч Исмоилова финалгача етиб борди. Бироқ ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, рапирада кечган жангларда Умида Илясова бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача делегациямиз оғир атлетика ва от спортининг конкур йўналишида жами 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган эди.