Ру En O'z
14 Март 2023 916

Ўзбекистон Кореяга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Маълумки, эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубогининг ярим финалида Кореяга қарши учрашув ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Шунингдек, бўлажак баҳсда бош ҳакам сифатида Абдуллоҳ Жамали (Қувайт) ишлайди. Унга қанотларда Аҳмад Саид Алрашди (БАА) ҳамда Файсал Эид Алшаммари (Қатар) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси еса оманлик Қосим Матар Ал-Ҳатмига топширилган.

 Учрашув "Бунёдкор" стадионида соат 19:00 да start олади.

Text to speech