Ру En O'z
14 Март 2023 1142

Камончиларимиз Хитой Таипейи ва Туркия сафарларига йўл олишди

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш учун хорижга йўл олди. Мерганларимизнинг дастлабки манзили Хитой Таипейининг Таоюан шаҳри бўлади.

Спортчилармиз у ерда 16-19 март кунлари ўтадиган Осиё кубогида иштирок этишади. Шундан сўнг жамоа Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олади ва у ерда 24 апрелга қадар бўлади. Ушбу муддат оралиғида камончиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини, шунингдек, "Kahraman Bagatir" (27-31 март) турнири ҳамда Жаҳон кубогининг биринчи босқичида (18-23 апрель) ўз омадларини синаб кўрадилар. Мазкур тадбирларга терма жамоа қуйидаги спортчилар билан йўл олди:

Амирхон Содиқов
Озодбек Унгалов
Юй Чен Яо
Зиёдахон Абдусатторова
Камола Юнусова
Нилуфар Ҳамроева

Text to speech