14 Март 2023
1145
Чавандозимиз Наврўз Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди
Теҳрон шаҳри (Эрон) мезбонлик қилаётган 1-халқаро Наврўз Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчилар яна шоҳсупага кўтарилишди. От спортининг конкур йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Сўғдиёна Абдуллаева кумуш медалга сазовор бўлди.
Спортчимиз 80 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш беллашувида иккинчи натижани қайд этди. Шунингдек, баландлиги 120 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш йўналишида София Ли кучли ўнликдан ўрин олди.