Ёш хоккейчиларимиз Осиё чемпионатида пешқадамлик қилишмоқда
Маълум қилганимиздек, айни кунларда Мўғулистонда хоккей бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг етакчига айланди.
Ортда қолган кунда Эрон билан баҳс олиб борган йигитларимиз 14:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, 6 очко жамғарган жамоамиз шайбалар нисбатига кўра пешқадамга айланиб олди. Бугун мусобақада дам олиш куни. 3-турда ҳамюртларимиз дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонган мезбонларга қарши баҳс олиб боришади. Яна бир аҳамиятли томони, мусобақа давомида 6 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган ва яна шунча ассист муаллифига айланган юртдошимиз Жасурбек Рустамхонов 2 турдан сўнг энг яхши снайпер бўлиб турибди.
2-тур: Ўзбекистон – Эрон 14:1
14.03.2023
3-тур: Мўғулистон – Ўзбекистон