Ру En O'z
12 Март 2023 671

Ёш футболчиларимиз бешинчи бор "кичик мундиал"га йўл олишди

Тошкентда ўтаётган футбол бўйича U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда Австралияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ярим фнал босқичи билан бирга жорий йил Индонезия мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига йўл олди. Шу тариқа Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 8 йиллик танаффусдан сўнг яна бир мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритмоқда. Қайд этиш жоиз, бу ёшлар терма жамоамиз учун 5-жаҳон чемпионати бўлади!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси, футболчиларимиз, мураббийлар штаби ҳамда миллионлаб ҳамюртларимизни табриклаб, ёшларимизга келгуси босқичларда ҳам омад ва муваффақият тилаб қолади.

Text to speech