Ру En O'z
12 Март 2023 836

Таэквондочиларимиз “Dutch Open” турнирини бешта медаль билан якунлашди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландиянинг Эйндховен шаҳридада ўтаётган “Dutch open” мусобақасидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртларимиз унда 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Муросасиз баҳсларда Жасур Жайсунов (-74 кг), Шуҳрат Салев (-80 кг) ва Никита Рафалович (-87 кг) олтин медалга сазовор бўлишди. Янги вазн тоифасида иккинчи бор иштирок этган Улуғбек Рашитов (-74 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) бронза медали соҳибига айланди. Қайд этиш жоиз, -74 кг вазн тоифасининг ярим финалида Жайсунов ҳамда Рашитов ўзаро тўқнаш келишган.

Олтин медаль:
-74 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салев
-87 кг: Никита Рафалович

Бронза медаль:
-74 кг: Улуғбек Рашитов
+73 кг: Светлана Осипова

Энди терма жамоамиз 18-19 март кунлари ўтадиган "Belgian Open" мусобақасида иштирок этади.

Text to speech