Ру En O'z
12 Март 2023 953

Поло бўйича “Наврўз кубоги-2023” мусобақасининг ғолиби аниқланди

Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида яқинлашиб келаётган “Наврўз” байрами муносабати билан поло бўйича мусобақа ўтказилди. Қизиқарли баҳсларда 4 жамоа иштирок этди. Улар орасида аёл чавандозлардан иборат жамоа ҳам борлиги мусобақага бўлган қизиқишни янада кучайтирди. 

Муросасиз ўйинларга бой ўтган мусобақа якунида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент шаҳар жамоаси бош совринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Қўмондонликнинг пойтахт вилояти жамоасига насиб этди. “Woman Polo” ва “Star House” жамоалари эса учинчи поғонани бўлишиб олишди. 

Шу тариқа “Наврўз кубоги-2023” турнири байрамона кайфиятда ниҳоясига етди. Тақдирлаш маросимида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди. Якунда ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech