11 Март 2023
1103
Боксчи қизларимиз ЖЧдан аввал сўнгги машғулотларни ўтказишмоқда
Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда. Режага мувофиқ, Элшод Расулов мураббийлигидаги қизларимиз мусобақадан аввал ушбу шаҳарнинг ўзида сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда.
Жаҳон чемпионати 15 март куни бошланади. Машғулотлар махсус техник ҳаракатлар ва чигалёзди машқлари асосида олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу дунё биринчилигида қуйидаги 10 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Азиза Якубова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Маҳлиё Хабибуллаева
-60 кг: Ситора Турдибекова
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Азиза Зокирова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова