Ру En O'z
10 Март 2023 866

Спорт гимнастикаси: Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичида яна бир спортчимиз финалга йўл олди

Бугун от устида машқ дастурида саралашда иштирок этган Ўткирбек Жўраев финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз мураккаблик коэффициенти 5.6 даражани ташкил этган машқни муваффақиятли бажара олди. Унинг ижроси ҳакамлар томонидан 14.100 балл билан баҳоланди ва бу саралашдаги саккизинчи кўрсаткич бўлди. Ушбу дастурдаги финал 12 март кунига белгиланган.

Text to speech