10 Март 2023
1289
Регбчиларимиз Малайзия йиғинида
Айни пайтда регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари Малайзиянинг Сандакан шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турибди. 8 март куни бошланган машғулотлар 16 мартга қадар давом этади.
Йиғиндан сўнг терма жамоалармиз Хитой Таипейи, Малайзия, Австралия, Янги Зеландия каби терма жамоалар қатнашадиган "Borneo Sevens" халқаро мусобақасида иштирок этади. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётган мазкур йиғинга бош мураббий Данил Куликов 24 нафар (12 нафар эркак, 12 нафар аёл) спортчини жалб қилган.