FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
10 Март 2023 2159

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси масъулиятли мусобақаларга тайёргарлик кўряпти

Шу кунларда спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятининг Угом оромгоҳида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Жорий йиғин келаси ой Қозоғистонда ўтадиган Осиё чемпионати тайёргарлигига қаратилган. Бугун МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов спортчиларимизнинг машғулотларини кўздан кечирди.

Қайд этиш жоиз, бу йил курашчиларимизни қитъа биринчилигидан ташқари Осиё ўйинлари, Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион жаҳон чемпионати каби йирик мусобақалар кутиб турибди. Шу боис, ҳар бир йиғинни максимал даражада ўтказиш, спортчиларнинг тайёргарлигини кучайтириш асосий даражага кўтарилади.

Шерзод Ташматов ўрганиш давомида атлетлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Спортчиларнинг машғулотини кузатиб, улар билан тайёргарлик ҳақида суҳбатлашди. Шунингдек, ўрганиш якунида мураббийлар штаби билан ҳар бир спортчи устида индивидуал ишлаш, асосий рақибларни ҳар томонлама ўрганиш бўйича қўшимча тавсиялар бериб ўтди.

Text to speech